Тошкентда якшанба куни тушдан кейин ёғиб ўтган момақалдироқли дўл ва ёмғирдан сўнг шаҳар кўчаларини сув босди. Пойтахт аҳолиси тунеллар ва метро бекатлари сувга тўлгани акс этган фото-видеолани улашди. Метрополитен матбуот хизмати ҳолатни ариқларнинг тўлиб қолгани билан изоҳлади.
Душанбадан чоршанбагача республиканинг турли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ва дўл ёғади, ҳарорат эса +23…+28 атрофида бўлади. Айрим тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд. Ўзгидромет ҳафтанинг иккинчи ярмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши ва ҳарорат +39 даражага кўтарилишини маълум қилди.
Жума куни Фарғона вилоятида кучли шамол эсиб, ёмғир ва дўл ёғди. Ноқулай об-ҳаво бино томларини учириб кетган. ФВВ кучли шамол оқибатлари бартараф этилаётганини маълум қилди.
Ўзгидромет 18−20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келишини маълум қилди. Натижада баъзи ҳудудларда кучли ёмғир ва дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг